Приветствую Вас, ГостьRSS
Меню сайта
    Категории раздела
    Наш опрос
    КАЙСИ ШАХАРДАНСИЗ
    Всего проголосовало: 388
    Статистика

    онлайн умумий 15
    Мехмонлар 15
    фойдаланувчилар 0
    Senga Oshiqman: Telekanal faqat bir kishi uchun xizmat qilmaydi!


    ссалому алайкум! Мен “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида мухбир бўлиб ишлайман. Айни пайтда бола тарбияси билан уй бекасиман. Сайтингизни кузатиб бораман. Яқинда “Ёшлар” телеканали орқали намойиш этилган “Сенга ошиқман” сериали ҳақида турли фикрларни, танқидларни ҳар жойда ўқиб қолдим. Шу ҳақда ўз фикримни билдирмоқчийдим. Иложи бўлса, сайтда эълон қилсангиз...

    "Сенга ошиқман" сериали, тан олиш керак, жуда кўп мухлислар эътиборига тушди. Тўғри, баъзи жойлари ҳар қандай кишини энсасини қотириши табиий. Лекин чуқурроқ ўйлаб қаралса, инсон ўзига хулоса чиқарадиган жойлари ҳам бор. Айниқса, бош қаҳрамон - Ишанининг ҳар қандай ҳолатда ҳам яқинлари учун ўзини қурбон қилиши ҳаётга унчалик мос келмаса ҳам, бир-биримизга меҳрли, оилага садоқатли, оқибатли бўлишга ундайди. Айрим жойларини ҳаттоки кўз ёш билан кўрасан, киши. Кимларгадир эса бу эриш туюлган шекилли, таъна тошларини отишмоқда. Қаердадир бир бола ўзини осиб қўйибди, кимдир қизига “Ишани” деб исм берибди. Хуллас, бу гаплар сериалга нисбатан, уни нмаойиш қилганларга нисбатан таъна тошлари отишга асос бўла олмайди. Бу ҳаётда ҳар кимнинг ўз қаричи бор. Нима, телеканалларимизда берилаётган бошқа кино ёки сериалларда уруш, ўзини ўлдириш каби саҳналар йўқми?! Уни ҳар куни кўриш мумкин. Экранда бўлмаса, бундай дисклар тиқилиб ётибди. Балки, ёш болаларга ўша сериалларни (хусусан, севги, қотиллик тўғрисидаги) томоша қилдираётган биз ота-оналар, ўзимиз айбдордирмиз. “Ишани”га асосан, ўсмир қизлар тақлид қилиши мумкин. Уларга сериал кўргандан кўра дарсингни қил деб ўзимиз айтишимиз керакдир, балки?! Хуллас, айтмоқчиманки, бирор нарсадан яхши хулоса чиқариш ҳам, ёмон хулоса чиқариш ҳам ўзимизга, дунёқарашимизга боғлиқ. Бунинг учун кимнидир ёки ниманидир айблаш, бу ўз фикрига эга бўлмаган, дунёқараши тор одамларнинг одатий хулосасидир. Баъзида бирор ўзбек фильми ё сериалларини кўрсак ҳам энсамиз котиб кетади. Лекин бу кимларнидир қаноатлантириши табиий. Телеэкран фақат бир киши учун хизмат қилмайди! Миллионлаб одамлар талабини қондиради. Айтишади-ку, ҳамма нарсага яхши кўз билан қарасанг, чиройли кўринади!

    Нафиса ИСМАТУЛЛАЕВА

     
    Категория: | Просмотров: 1330 | Рейтинг: 5 | Дата: Воскресенье | Комментарии (0)
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:

    Создать бесплатный сайт с uCoz