MENU
Загрузка...
Главная » Файлы » Узбек фильмы 2016

“Барон-2” устида иш бошланди. Фарҳод Маҳмудов фильмнинг давомида қатнашадими?
21.04.2016, 20:49

Рустам Саъдиев "Барон"нинг давомини суратга олиш учун ўз шартини қўйди

Яқиндагина катта экранларга чиқиб, ўзбек киносида бир қатор рекорд натижаларни қайд этган “Барон” фильми кўп ўтмай “қароқчилар” томонидан қўлма-қўл қилиб юборилди. Кимдир фильмни танишининг компьютеридан “флешка”сига кўчириб олаётган бўлса, кимдир очиқчасига “қароқчи” DVD дискларини сотаётган олғирлардан харид қилиб томоша қилмоқда.

Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида "Даракчи" нашри фильм режиссёри Рустам Саъдиев билан боғланди.

Рустам Саъдиев: — Тегишли мутасадди идоралар вакиллари шу масалада йиғилиш ўтказиб, рўйхат асосида барча бозорларда махсус рейдларни ўтказиш белгилаб олинди. Ҳозирда айрим  бозорларда ўтириб, фильмни кўчириб сотаётганлдар аниқланган. Агарда томошабинлар “Барон”нинг давоми суратга олинишини исташса, фильм ижодкорларига ҳурмат кўрсатиб, уни кино залларида томоша қилишлари керак. Бунга мухлисларнинг кино ижодкорларга бўлган ҳурмат ва миннатдорчилиги, деб қаралади.

Режиссёрнинг таъкидлашича, кино ҳам санъат, ҳам саноат. Фильмга сарфланган маблағларнинг қанчадир қисми қайтса, улар келгусида бошқа сифатли киноларни суратга олишга сарфланади.

 

Категория: Узбек фильмы 2016 | Добавил: yaypan | Теги: “Барон-2” устида иш бошланди. Фарҳо
Просмотров: 4764 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 2.9/55
Всего комментариев: 0
avatar

Ештиш Радио sharq fm


Онлайн радио sharq fm


Загрузка...